5 241
Саудия Арабистони ҳукумати тутқундаги шаҳзодаларнинг биридан озодликка чиқариш учун 6 млрд доллар талаб қилмоқда
Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда айбланиб қўлга олинган шаҳзода Ал-Валид ибн Талалдан озодликка чиқиши учун таҳминан 6 млрд АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилмоқда.
Аввал маълум қилинганидек, коррупцияда айбланаётган кўплаб шахслар, шунингдек Ал-Валид ибн Талал ҳам Ар-Риёддаги меҳмонхоналарнинг бирида сақланаётган эди. Улардан айримлари озод бўлиш учун ўз маблағларининг бир қисмини беришга рози.
Аниқланишича, бу ҳукумат томонидан талаб этилган энг катта миқдордаги маблағ кўрсаткичларининг биридир.
Айни пайтда шаҳзода ҳукумат билан озодлик учун тўлов сифатида ўзига тегишли бўлган ва 8,7 миллиард долларга баҳоланувчи Kingdom Holding Company компаниясини қабул қилишга доир келишувлар олиб бормоқда.
Хабарда айтилишича, шаҳзоданинг умумий бойлиги 18,7 миллард АҚШ долларига тенг бўлиб, у Яқин Шарқдаги энг бой инсонлардан бири саналади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди