
БМТ бош ассамблеяси Исроил пойтахтини Тел-Авивдан кўчириш фикрига қарши чиқди.
Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилинишига 128 та мамлакат қаршилик билдирган, 35 та мамлакат (жумладан Венгрия, Латвия, Польша, Румыния ва Чехия бетараф бўлиб қолди, 20 нафар мамлакат эса ҳар икки тугмани ҳам босмай сукут сақлади.
Хабарда айтилишича, бор-йўғи 9 нафар мамлакат Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилинишини қўллаб-қувватлаган.
Овоз бериш жараёнларидан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ резолюциясини қўллаб-қувватловчи мамлакатларга ёрдам беришни бас қилиши ҳақида айтиб, огоҳлантирган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди ваъдасида айтилганидек, Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани ҳақида маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар