Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Грознийдаги байрам арчаси тантаналарида мамлакатнинг бош Қорбобоси билан бирга иштирок этди ва Янги йил учун тилак айтиб, Қорбободан совға ҳам олди. Бу ҳақида Кадиров ўзининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги канали орқали маълум қилган.
“Биз Қорбобо билан бирга бутун дунёга тинчлик ва коинотдаги ҳар бир бола учун бахт тиладик” дейди Кадиров.
Хабарда айтилишича, Қорбобо кимки, соат миллари бонг урганда тилак айтиб, биттагина бўлса ҳам яхши иш қилса, унинг орзуси амалга ошишини таъкидлаб ўтган.
Чеченистон раҳбари Қорбобо билан бирга байрам арчасидан ташқари бир нечта мактаб ва боғчаларга боргани, болалар ва катталарни байрам билан табриклаб, совғалар улашганини ҳам қайд этди.
Шунингдек, Рамзан Ахматович Қорбобо қўлидан совға ва яхши амаллар бўйича “ёрдамчи” унвонини ҳам олди.
“Мен бўш қўл билан келганим йўқ. Чеченистоннинг бош сеҳргари сифатида сенга Янги йил нимчаси ва Вологда вилояти ҳукуматидан совға сифатида Вологда кружевасидан олиб келдим” дейди Қорбобо Кадировга қарата. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...