
Коррупцияда айбланган ва озодликка чиққан 20 нафар шахс орасида обрў-эътиборли одамлар ҳам бор.
Жумладан, Маккадаги масжидни кенгайтириш лойиҳаси амалиёти пайтида товламачилик қилган собиқ молия министри ва “Saudi Aramco” давлат нефть компанияси раҳбарияти аъзоларидан бири Ибрагим Абдел Азиз ал-Ассаф ҳам озодликка чиқарилган.
Бундан ташқари собиқ молия министри ёрдамчиси ва Saudi Telecom компанияси собиқ раҳбари Турки бен Халид ҳам тутқунликдан қутулиб чиқди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда қамоққа олинганларнинг 95%и ўз айбини тан олгани ва ҳукумат билан келишувга рози эканлиги ҳақида хабар қилинганди. Озодлик учун эса улар ўз мулкининг маълум қисмини ҳукуматга ўтказиб бериши кераклиги айтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар