
Даниянинг Гундслев шаҳрида дунёдаги энг шинам қамоқхона очилди. Қамоқхона ичида боғ, қишлоқ хўжалик ерлари, шахсий ваннахоналар, музлаткич ва ҳатто черков ҳам бор.
Хабар берилишича, иншоот 250 нафар маҳбус учун мўлжалланган ва унинг қурилиши учун 160 млн доллар миқдорида пул сарф этилган.
Турма "Сторстрем" номини олди.
Архитекторлар фикрича, бундай иншоот қонунни бузган инсонларни қайта тарбиялашга имкон беради. Бундан ташқари қамоқхона асосчилари, бошқа турмалардаги қатъий ва нобоп шароитлар маҳбусларда ташқи оламга нисбатан янада ғазаб туйғусини уйғотади дея таъкидламоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар