23:00 / 25.12.2017
6 021

Хитой компанияси Appleни судга берди: “Бизнинг логотипимизни ўғирлаган”

Хитой компанияси Appleни судга берди: “Бизнинг логотипимизни ўғирлаган”
Apple маҳсулоти бўлган App Storeнинг логотипи – “А” белгиси Хитойнинг кийим-кечак ишлаб чиқарувчи фабрикаси маркасидан ўғирланган бўлиб чиқди. Шу иддао билан Хитой фабрикаси Apple устидан Пекин Халқ Маҳкамасига шикоят қилди ва маҳкама даъво ишини кўришни бошлаб юборди.

Суриштирув ишлари натижасида Appleнинг яна бир айби очилиб қолди. Apple ушбу фабриканинг реклама ролигидаги жумлалардан ҳам фойдаланган экан.

Хитой фабрикаси АҚШ ташкилотидан халқаро медиада узр сўрашини ва жарима тўлашини талаб қиляпти. Бундан ташқари Apple App Store логотипи остида маҳсулотларини сотишни тўхтатиши лозим.

Бироз олдин ҳам Apple Хитойнинг яна бир фирмаси Xingtong Tiandi Texnology билан можарога бориб, Apple судда ютқазганди. Ўшанда даъво Apple маҳсулотлари Хитойда “IPHONE” номи остида сотилаётгани ҳақида эди. Айни дамда ҳам Apple телефонлари Хитойда “IPHONE” номи билан сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой компанияси Appleни судга берди: “Бизнинг логотипимизни ўғирлаган”