
Британиянинг машҳур кўчмас мулк сайти фуқаролар ўртасидаги энг харидоргир уйнинг қайси эканлиги маълум қилди. Мазкур тураржой биноси Лондонда жойлашган 30 млн фунтлик ҳовли бўлиб чиқди.
Хабарда айтилишича, уй Кенсингтон туманида жойлашган. Ҳовлининг умумий майдони 1114 квадрат метрга тенг бўлиб, ичида ўнлаб ётоқхоналар мавжуд.

Шунингдек уйда тўртта меҳмонхона, бассейн, сауна, катта терасса ҳам бор.
Уйнинг учта хонасидан бевосита меҳмонхонага чиқиш мумкин ва бу ерга ёй шаклидаги дераза ўрнатилган. Уйнинг биринчи қаватида эса бассейн ва спа-комплекси жойлашган.
Шунингдек уйда тренажор заллари ҳам бор. Уй ертўласи 12 киши учун мўлжалланган кинотеатрга айлантирилган.
Эртакнамо уй деразаларидан Холлан ва Гайд-парк манзаралари кўзга ташланиб туради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар