
База Американинг Нью-Мексико штатидаги ғорларнинг биридан топилди. Аниқроғи, у ғор остида жойлашганди. Уфологлар база ичкарисидан одамлар ва уй ҳайвонларининг жасадлари, қолдиқларини топишди. Бу манзара шу қадар даҳшатли кўринишга эга бўлишига қарамай, олимлар уларни интернет сайтларига жойлаштиришди.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, ўзга сайёраликлар базаси бу ерда анчадан бери фаолият юритган. Тез-тез одамларнинг, уй ҳайвонларининг изсиз йўқолиши кузатилади. Кейинчалик аҳоли вакиллари жасадларнинг баъзиларини ғор четларидан ҳам топишга муваффақ бўлишган. Аммо ерости базасига киришга ҳеч кимнинг юраги бетламаган.
Мутахассислар жасадларни тиббий текширувдан ўтказиш жараёнида улар организмида калий меъёрдан 70 баробар кўплигига гувоҳ бўлишди. Шунинг ўзи ўзга сайёраликлар одамлар организмини тажриба майдонига айлантирганининг ёрқин исботидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар