17:47 / 26.12.2017
5 959

Во ажаб! Сув остида танишган жуфтлик айнан ўша ерда никоҳдан ўтишди

Во ажаб! Сув остида танишган жуфтлик айнан ўша ерда никоҳдан ўтишди
Англиялик Томас Форд ва америкалик Сандра Хайд 4 йил аввал АҚШдаги “Флорида Кис” денгиз қўриқхонасида танишиб қоладилар.

Армияда хизмат қилиш учун келган йигит сузиш бўйича инструктор сифатида ишлайдиган қизга бир кўришда мафтун бўлади. Ёшлар ҳамиша сув остида танишганлари ва тўйни ҳам сув остида қилишларини айтиб, ҳазиллашардилар.

Орадан бир неча йил ўтгач, никоҳ маросимини ўтказиш учун ўзлари танишган жойга етиб келишди ва сув остида тантана ўтказишди. Маҳаллий сайёҳлик агентлиги эса уларга никоҳ маромисини ташкиллаштириш учун кўмак берган. Кейинроқ эса жуфтликнинг никоҳ маросими суратлари интернетга жойлаштирди.

Интернет фойдаланувчилари ёш оилани бундай мўъжизавий байрам билан табриклаб, уларга бахт ва муҳаббат билан тўлиб-тошган узоқ умр тилашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Во ажаб! Сув остида танишган жуфтлик айнан ўша ерда никоҳдан ўтишди