Россия Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотда воситачи бўлишга тайёр, бунда ҳар икки томоннинг розилиги талаб этилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
«Гап Россиянинг керак бўлган тақдирда ва ҳар икки томон хоҳишида воситачи бўлишга тайёрлиги ҳақида кетмоқда», - дея айтиб ўтди Песков Россия АҚШ ва КХДР ўртасидаги мулоқотда воситачига айланишга тайёрми, деган саволга жавоб қайтариб.
Унинг таъкидлашича, Россия учун бундай тайёрлик мушкул вазифа эмас, сабаби бу «кескинликдан холи вазиятни яратиш учун йўлни очишдир».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРнинг БМТдаги доимий ваколатхонасида Қўшма Штатлар билан алоқаларга жавобгар бўлган шимолий кореялик дипломат Пак Сон Иль АҚШ, Пхеньянни WannaCry компьютер вирусини тарқатишда айблаб, Шимолий Кореяга қарши душманлик кайфиятидаги муҳитни янада кескинлаштиришга уринаётганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...