11 509
Ваҳший қотил учун даҳшатли жазо: 4 нафар болани тириклай ёққан қизнинг устидан қайноқ сув қуйиб юборишди
11 декабрь куни Англиянинг Солфорд шаҳрида содир бўлган ёнғинда 4 нафар болакай оламдан кўз юмганди. Кейинроқ ушбу ҳодиса тасодиф эмас, атай уюштирилган ёнғин эканлиги маълум бўлди. Жиноятчилар 25 ёшли Дэвид Уорролл, 20 ёшли Кортни Брайерли ва 23 ёшли Зак Болландлар 4 нафар бола ёниб кетган ҳалокат учун айбдор сифатида қамоққа олиндилар.
Болаларнинг тўнғичи Деми Пирсон 14, Брэндон 8, Ласи 8, кичкинтой Лия эса бор-йўғи 3 ёшда эди.
Деми ёнғин пайтидаёқ вафот этган бўлса, Брэндон ва Ласилар шифохонада оламдан кўз юмишган. Оиланинг тўнғич фарзанди 16 ёшли Кайл ёнғин пайти деразадан сакраб чиқиб кетган ва омон қолган. Болаларнинг онаси Мишель эса оғир аҳволда касалхонада ётибди.
Хабарда айтилишича, ёнғин уйининг 3 қисмидан бошланган ва айнан шу ерлардан бензин излари топилган. Ҳалокатдан кейин эса Пирсонлар оиласига мунтазам равишда таҳдид қилиб келингани маълум бўлди.
Мишелнинг катта ўғли жиноий гуруҳлардан бирига тегишли бўлган кучукни урган, гуруҳ аъзолари эса бунинг учун қасд олиш мақсадида уйни ёқиб юборишган.
Қамоққа олинган жиноятчиларни турмада жуда “илиқ” тарзда кутиб олишди. Дэвиднинг бармоқлари синдириб ташланди, Кортнининг камерадош қўшнилари эса ухлаётган пайтида устидан қайнаб турган сув қуйиб юборишди.
Ушбу ҳодисадан сўнг Кортни бошқа турмага олиб ўтилди. Аниқланишича, қиз нафақат жиноий гуруҳ аъзоси бўлган, балки ёнғин уюштиришда ҳам бевосита қатнашган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда