
Луганск осмонида кўзга ташланган ёрқин тутунсимон ҳосила кўпчиликнинг ҳайратига сазовор бўлди. Тонг чоғи пайдо бўлган ёрқин нур маҳаллий аҳоли вакилларининг ақлини шошириб қўйган.
Ҳодиса гувоҳларидан бири интернетда тутун атрофида ракетага ўхшаш объект учиб айлангани, кейин мана шундай ёрқин тутун пайдо бўлгани ҳақида ёзган.
Ушбу манзара айнан ниманинг таъсирида юзага келгани ҳозирча маълум эмас. Интернет фойдаланувчилари орасида эса уни ўзга сайёраликлар белгиси деб таҳмин қилаётганлар ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар