Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сиёсатдан ташқари, ижтимоий ҳаёт тарзида ҳам фаоллиги билан ажралиб туради. У турли ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтган бўлиб, доимий тарзда халқ билан бевосита мулоқотда бўлади.
Рамзан Қодировнинг Instagram ва Facebook’даги аккаунтлари 23 декабрдан блоклаб қўйилди. Унинг саҳифасини қидирувга бериш чоғида, бундай профиль ўчирилганлиги ёки бу амалиёт хато эканлиги электрон ускуналар экранида пайдо бўлади.
Россия Оммавий коммуникация ва алоқа вазирлиги вазири Николай Никифоровнинг айтишича, Қодировнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари блокланишига унинг сиёсий қарашлари сабаб бўлган.
Коммуникациялар, ахборот технологиялари ва алоқа соҳаларида назорат ўрнатиш билан шуғулланувчи федерал хизмат Instagram ва Facebook компанияларига вазият юзасидан сўров юборди.
Facebook раҳбарияти Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунтларини АҚШнинг санкция эълон қилган кишилари рўйхатига киритилганлиги учун блоклаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Ведомости” газетаси хабар берди.
Рамзан Қодировнинг аккаунтларида АҚШнинг савдо-иқтисодий санкциялари ҳаракатлари тарқатилганлиги туфайли Facebook аккаунтларни бекор қилиш ҳуқуқига эгалиги таъкидланмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда