date
views 6 313

Кобулда портлаш, қурбонлар кўп

Кобулда портлаш, қурбонлар кўп
Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш террорчи ҳужум уюштирди. Теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, 50 дан ортиқ инсон жабрланди. Бу ҳақда «Tolo News» телеканалига таянган ҳолда «Кун.уз» хабар бермоқда.

Бундан аввал турли ОАВ 10 киши ҳалок бўлгани ва 20 инсон жабрлангани ҳақида хабарлар тарқатди.

Портлаш пайшанба куни шаҳар ғарбидаги масжидлардан бирининг ёнида содир бўлди. Ҳужумдан кўзланган мақсад, дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий ахборот агентлиги бўлган. Портловчи қурилма, эҳтимол, худкуш террорчи томонидан ҳаракатга келтирилди. Кейинчалик иккинчи портлаш ҳақида хабарлар тарқалди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум маданий марказга қарши йўналтирилган бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулда портлаш, қурбонлар кўп