Кейинги кунларда Ҳиндистондаги фермерлар шов-шув кўтаришдан бўшамай қолишди. Уларнинг айтишича, қандайдир сирли ва кўринмас жонзот қўйларнинг ички аъзоларини еб битираётганмиш. Яна шундай тартиб билан иш кўрмоқда эканки, қўйларнинг бир дона юнги ҳам тўкилмаяпти. Ёриб ички аъзоси тортиб олинган қўйларнинг танасида тиғ ёки тиш излари умуман йўқ. Ички аъзолари тортиб олинган-у, гўштига тегишмаган.
Жониворлар тик турган ҳолда жон таслим қилишмоқда. Мутахассислар турли тахминларни ўртага ташлашди. Биров бу бўри ё тулки деса, яна бошқа биров чупакабра бўлса керак деб ҳисоблади. Бироқ бу тахминлар асоссиз эди. Чунки чупакабра бу қадар сирли равишда ҳаракатлар содир этмайди. Одамлар уни кўп кўрган. Қолаверса, чупакабра қўйнинг ички аъзоларини тортиб олгач, ёриб ташланган жойни шундай очиқ қолдиради. Бўри, тулкилар эса бундай амалларни бажара олишмайди. Агар улар қўйга ҳужум қилишса, бор бўйи билан кўтариб қочишади.
Хўш, унда ким? Наҳотки, қассоб бўлса? Ё жарроҳнинг ишими бу? Ақлга сиғмайди…
Худди шу масалада уфологлар сўнгги сўзни айтишди. Уларнинг фикрига кўра, худди шундай тартибли ва сирли ҳаракатни фақат ўзга сайёраликларгина амалга ошира олади. Тўғри, ўзга сайёраликлар қўй гўшти билан озиқланмайди. Аммо улар ерликларга ўзларининг ташрифини қайсидир йўл билан билдириб қўйишни хоҳлашган. Ҳойнаҳой, бу ҳаракатни ўзга сайёраликлар илк бор содир этишган. У ҳолда нега энди айнан Ҳиндистонни танлашди? Бошқа мамлакатларда қўй йўқмиди?.. Ушбу саволлар ҳам ҳозирча очиқлигича қолиб кетмоқда. Агар уфологларнинг тахмини тўғри бўлиб, қўйларнинг кушандаси ўзга сайёраликлар бўлиб чиқса, яна албатта юз кўрсатишади ва ташрифи сабаблари аниқланади. Тағин… Худо билади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди
Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди