07:54 / 30.12.2017
10 397

15 йил давомида қафасда сақланган қиз ота-онаси сабаб оламдан ўтди

15 йил давомида қафасда сақланган қиз ота-онаси сабаб оламдан ўтди
Очлик ҳисси сабаб вафот этган ва совуқдан қотиб қолган япониялик аёл мурдаси ота-онаси томонидан 15 йил давомида қамаб қўйилган кичик хонадан топилган. Ушбу йиллар давомида Айри қафасда яшаган ва унга ҳафтасига бир марта овқат беришган. 55 ёшли Ясуката ва 53 ёшли Юрак Какимотолар қизларининг устидан ўтказилган зуғумларига иқрор бўлишди, дейилади хабарда.

Айтишларича, ота-она унда руҳий муаммолар мавжуд эканлиги ва бунинг натижасида қизнинг зўравонлик қилишга мойил бўлиб қолганини сезганлар. Қизнинг ота-онаси унинг жасадини 18 декабрь куни топган бўлсалар-да, фарзандлари билан бир муддат бирга бўла олиш учун бу ҳақида полицияга 5 кун ўтиб хабар беришди.

33 ёшли Айри жасади топилган пайтда унинг вазни 19 кг тушиб қолгани аниқланди. Япониянинг Осака шаҳри полицияси берган маълумотларга кўра қизнинг ота-онаси унинг руҳий касал эканлиги, 16-17 ёшли пайтларида зўравонлик қила бошлагани, шу сабабли уни кичик хона ичида сақлаганлари ҳақида айтиб беришган. Бу мақсадда улар иккита эшикли хона ҳам қуришган, деворларга эса кузатув камералари ўрнатилган. Хона ичида сув оқиб турадиган труба ҳам мавжуд бўлган.

Уйнинг ташқари томонларида эса яна 10 та кузатув камералари ва икки метрли панжара ўрнатилгани аниқланди. Айни пайтда марҳуманинг ота-онаси қамоққа олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 15 йил давомида қафасда сақланган қиз ота-онаси сабаб оламдан ўтди