Саратон касаллиги билан курашаётган 13 ёшли Серёжа Тимофеевнинг ота-онаси мамлакат президенти Владимир Путинга кўмак сўраб мурожаат қилганларидан кейин болакай давлат раҳбаридан Янги йил совғаси сифатида шахсий компьютерни қабул қилиб олди. Бу ҳақида Приморье матбуот хизмати маъмуриятига етказилган маълумотларга таяниб, “Life.ru” интернет нашри хабар берган.
“Ўғлим президент унинг илтимосини эшитгани ва унинг азалий орзусини амалга ошириши ҳақида эшитиб, хурсандлигидан йиғлаб юборди!” дейди болакайнинг онаси Анастасия Пинчукова.
Компьютерни ўз эгасига топшириш учун Приморье ўлкасининг вице губернатори Константин Межоновнинг шахсан ўзи ташриф буюрган.
Межонов болакайга президент совғасини топширар экан, уни янги йил байрами билан қутлади.
Серёжа яқиндагина туғилган кунининг 13 йиллигини нишонлаган ва совға сифатида шахсий компьютерга эга бўлишни истаганди. Аммо унинг оиласи бундай совға сотиб олиш учун имкон топа олмади. Шу сабабли болакайнинг онаси ёрдам сўраб Владимир Путинга мурожаат қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда