Facebook ижтимоий тармоғи гап “номақбул” аккаунтлар ҳақида кетганда АҚШ ҳукумати фойдасига ишлайди. Бу ҳақда The Intercept портали шарҳловчиси Гленн Гринвальд ёзмоқда, деб хабар қилади Кун нашри.
Журналистнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқнинг АҚШ ҳукуматига ишлаши Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунти блоклаб қўйилгандан кейин аён бўлди. Компания вакилларининг айтишича, Қодировнинг саҳифаси унинг “Магнитский рўйхати”га киритилиши сабабли ёпиб қўйилган. Бироқ бундай санкциялар Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан ҳам амал қилса-да, унинг саҳифаси ишламоқда.
Гринвальднинг айтишича, бу ҳолат Оқ уй исталган одамни санкциялар рўйхатига киритиб, уни Facebook ва Instagram’дан ўчиртириб ташлаши мумкинлигини англатади. “Одамлар Трамп маъмуриятига у исталган одамни блоклаб қўя оладиган даражада ишонадиларми?”, деб савол бермоқда шарҳловчи.
Гринвальднинг фикрича, Facebook’да бундай “яқин алоқалар” Исроил билан ҳам мавжуд. Мисол учун, ижтимоий тармоқ Исроил ҳукуматининг фаластинликлар аккаунтларини блоклаш ҳақидаги талабларини бажарган. Агар ижтимоий тармоқ талабга бўйсунмаса, катта жарималар ва унинг Исроил ҳудудида блокланиши билан таҳдид қилинган.
Исроил адлия вазири Аелета Шакеднинг айтишича, Исроил охирги 4 ой ичида “тартибсизликларга ундов” деб баҳоланиши мумкин бўлган маълумотни ўчиришга 158 та сўров берган. Ижтимоий тармоқ бу мурожаатларнинг 95 фоизини қондирган.
Фаластин ахборот марказида айтилишича, Фаластин маъмуриятининг инглиз ва араб тилидаги, бир неча миллион обуначиларга эга саҳифалари блоклаб қўйилган. Шунингдек, 2016 йил март ойидан бери ФАТҲ партиясининг саҳифаси қўлида милтиқ ушлаб турган Ёсир Арофат сурати сабабли ёпиб қўйилган.
Муаллифнинг таъкидлашича, бундай “ҳамкорлик” ҳамма учун ҳам тақдим қилинмайди: мисол учун, агар Эрон америкалик сенатор Чак Шумернинг (Ал-Қудс бўйича Трамп қарорини қўллаб-қувватлагани учун Эрон санкциялар рўйхатига киритилган) аккаунтини ўчиришни талаб қилса, ижтимоий тармоқ буни амалга оширмайди.
Лўндасини айтганда, Facebook унга бевосита таъсирга эга бўлган давлатлар билан ҳамкорлик қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда