16:16 / 02.01.2018
6 012

Бангладешда Ахмат Кадиров номидаги мактаб очилди

Бангладешда Ахмат Кадиров номидаги мактаб очилди
Бангладешда жойлашган Мьянма қочоқлари лагерида Чеченистон Республикаси биринчи президенти Ахмат Кадиров номидаги макаб очилди. Бу ҳақида Чеченистон раҳбари Рамзан Кадировнинг матбуот хизмати берган маълумотларга танган ҳолда “Life.ru” нашри маълум қилган.

“Биз Бангладеш ва Мьянма чегаралари ҳудудидаги қочоқлар лагерларида ҳайрия ишларини бир дақиқага бўлса-да тўхтатганимиз йўқ. Ва мана хушхабар! 85 минг кишидан иборат бўлган йирик қочоқлар лагерларидан бири Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Ахмат хожи Кадиров номидаги мактаб очилди” дейилади матбуот хизмати хабарида.

Кадировнинг айтишича, мактаб аллақачон 348 нафар етим болалар билан шуғулланмоқда, аммо яқин орада ўқувчилар сони мингга ҳам етади. Биринчи босқичда болалар ёзиш ва ўқишни ўрганишади, зеро уларнинг каттагина қисми таълим олиш имконидан маҳрум бўлган. Шунингдек ўқувчиларга Муқаддас Қуръон ўқиш илми ҳам ўргатилади. Сиёсатчи ўқувчилар кунига икки маҳал овқат ва мактаб формаси билан таъминланиши ҳақида ҳам маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда Ахмат Кадиров номидаги мактаб очилди