
Шу ҳақда Эрон давлат телевидениеси расман хабар тарқатган. Маълумотларга кўра, уларни мамлакат хавфсизлик хизмати ходимлари ўлдирган.
Эрон хавфсизлик хизматидагиларнинг айтишича, намойишчилар полиция участкаси ва ҳарбий базалардан бирини қўлга киритишга уринган.
Бироқ полиция ҳамда хавфсизлик хизмати вакиллари бу уринишларни бартараф эта олган. Хавфли жиҳати шундаки, намойиш иштирокчиларининг деярли барчаси қуролланган.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний оммани тинчланишга ундаркан, бу ишда «Ислом инқилоби»ни кўра олмайдиганларнинг, жумладан, Америка ва Саудия Арабистони раҳбарларининг қўли борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мамлакат раҳбарлари намойишлар тугамагунча «Instagram» ва «Telegram» интернет ижтимоий тизимларини ёпиб қўйган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар