
53 ёшли сураткаш Даниэл Бибер мутлақо тасодифан улкан қуш кўринишида парвоз этиб кетаётган қушлар галасинининг суратини олди. Ушбу бетакрор сурат Испания шимоли-шарқидаги Коста Брава ҳудудларида кадрга муҳрланган.
Сураткашнинг айтилишича, ушбу кўринишни воқеа жойида пайқай олмаган, суратларни компьютерда кўриб ўтирган пайти эса ажойиб мўъжиза намунасига дуч келган.
“Мен суратга олиш пайтида диққат эътиборим шунчалар қаттиқ тарзда жамланган эдики, қушлар галасининг улкан қуш кўринишидаги парвозини пайқамабман ҳам. Кейин эса мукаммал, техникавий кучли ва сифатли сурат олганимни тушундим” дейди Даниэль.
Сураткаш Германиянинг Хиллинген шаҳрида истиқомат қилади ва велосипедлар бизнеси билан шуғулланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар