
Галдаги рекорд кўрсаткич Atlantis The Palm курорт комплексида қайд этилган бўлиб, бу ерда Янги йил дастурхонига дунёдаги энг катта қора икра банкаси тақдим этилди.
Хабарда айтилишича, банканинг ўлчамига 98×74 см ва оғирлиги 50 кг га тенг бўлган. Ташқи кўринишининг олмос шаклида ишланганлиги ҳам атрофдагилар эътиборидан четда қолмади.
Бундан аввалги қора икра рекорди “бор-йўғи” 17 кг ни ташкил этганди.
Ушбу тансиқ егуликдан тантанага таклиф қилинган 5 мингдан ортиқ меҳмонлар татиб кўришган.
Ҳафта бошида Дубай шаҳрида яна бир жаҳон рекорди ҳодисаси – дунёдаги энг катта кўламли лазерли шоу бўлиб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар