
Ражастонда истиқомат қилувчи 30 ёшли Дипа Рам исмли эркак икки нафар рафиқаси Дария ва Мали Девини алдов йўли билан машина ичига қамади ва устидан ёқиб юборди. Аёллар билан бирга машинада кичик ёшдаги бола ҳам бўлган, аммо у ўлим чангалидан қутулиб қолган.
Хабарда айтилишича, эркак воқеа гувоҳларини ўзи ҳам машинадан зўрға тушиб олгани ва унинг қандай ёниб кетганини тушунмагани ҳақидаги ёлғонлари билан алдашга уринган.
Кейинчалик эса ушбу жиноятни рафиқалари онасини бахтли қила олмаганликлари учун содир этгани ҳақидаги сабаб билан тушунтирди.
Эркакнинг ёниб кетган аёлларидан 3 нафар ёш болалари қолган.
Жиноятчини қандай жазо кутаётгани ҳақида эса ҳали аниқ маълумот берилгани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар