Коинотнинг энг бадавлат инсони бўлмиш Билл Гейтс ОАВнинг кўпроқ ёмон хабарларни ёритишга уриниб, яхши хабарларга эътибор қаратмаслиги ҳақидаги ўз фикрини билдирди.
Миллиардер Time журнали орқали замонавий ҳаёт ва жамият яхшиланиб бораётгани ҳақида айтган ва ОАВнинг дунёдаги ҳодисаларни ёритиб беришда бўёқларни ошириб юборишидан “нолиган”.
Гейтснинг қайд этишича, инсоният тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда, қашшоқликда яшаётганлар сони камаймоқда, дунёдаги 90% болалари эса таълим олиш билан банд.
Microsoft асосчиси ва филантроп ОАВнинг ташвишли муҳит ҳосил қилиб, салбий маънодаги янгиликларни ҳаддан ортиқ ошириб юбориши ҳақида сўзлаган. “Ёмон хабар эътиборни ўзига жалб қилади, яхшиси эса шунчаки ўтиб кетади!” дея қўшимча қилган Гейтс.
Унинг айтишича, салбий маънодаги ҳикоялар инсон эътиборини жалб қилиш баробарида ундаги инсонийликка бўлган умид ҳиссини йўқотади. Яхши маънодаги, илҳомбахш, ижобий намунага эга хабарларсиз эса қаҳрамонлар ҳам, умид ҳам бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда