
Олмоталик аёл 2 ой аввал яхши таниш бўлмаган бир аёлдан 3 ёшли ўғлига қараб туришини илтимос қилиб, ўзи ғойиб бўлган.
Шундан кейин эса болакай вояга етмаганлар адаптация марказига олиб келинган.
Марказ раҳбари сўзларига қараганда болакай бу ерда яна 3 ойгача қолиши мумкин. Агар бу вақт ичида унинг бирор қариндоши пайдо бўлмаса, кичкинтойни болалар уйига топшириб юборишади.
Хабарда айтилишича, раҳбар болакайнинг ҳотиржам, яхши парваришланган ҳолатда эканлиги ва онаси ҳақида деярли ҳеч нарса ёдга олмагани ҳақида қўшимча қилган.
Айни вақтда полиция бедарак йўқолган онани излаш билан шуғулланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар