
Флорида штати аҳолиси игуана калтакесаклари “ёмғири”ни кузатишмоқда. Гап шундаки, калтакесаклар совуқ ҳаводан музлаб, уйқуга кетиб, дарахт ва бошқа объектлар устидан “тап-тап” ерга тушмоқда.
Чала жон ва “тарашадек қотган” игуаналарни улар исиниб, ўзига келиши учун иссиқ жойларга жойлаштириш таклиф қилинган. Бироқ экологлар уларни бундай тарзда жонлаштиришни тавсия қилишмаяпти. Уларнинг айтишича, калтакесакларга тегмаслик керак, улар ҳаво исиши билан яна ўзига келади. Йўқса иссиқ жойларга олиб кирилган калтакесаклар ўзига келганда тажовузкорлик намойиш қилиб, одамларни тишлаб олиши мумкин.

Ҳозирда Флориданинг Майами шаҳрида ҳаво ҳарорати 5 градус илиқни ташкил қилмоқда. Совуқ ҳаводан нафақат игуаналар, балки денгиз тошбақалари ҳам азият чекмоқда. Биологлар Атлантиканинг муздек суви сиртида совуқдан уйқуга кетиб, ўз ҳолича сузиб юрган бир неча ўнлаб тошбақаларни қутқариб олишган.

Об-ҳаво мутахассислари қор бўронлари ва совуқ ҳароратлар давом этишини айтишмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар