6 110
Ўгай фарзандини тарбиялаш мақсадида ўлгунича калтаклаган эркак бутун умрлик қамоқ жазосига маҳкум бўлди
Мичиганда истиқомат қилувчи 32 ёшли Скотт Журевич 18 ойлик ўгай фарзанди Бренденнинг ҳаётига нуқта қўйгани учун шартли ёки муддатидан аввал озод этиш ҳуқуқларисиз бутун умрлик қамоқ жазосига маҳкам этилди.
Эркак суд залида ўз айбини рад этган ва шунчаки болани манежга солишдан аввал қаттиқ койигани ҳақида айтган.
Хабарда кeлтирилишича, жиноят содир бўлган тунда бола ухлашни истамай, ўйнашни хоҳлаган. Эркак эса уни тарбия қилиш мақсадида болакайни калтаклаб манеж ичига отган. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, бориб ҳушсиз ётган болакайни каравотчасига олиб қўйган. Эртаси куни эса кичкинтой уйғонмаган.
Аниқланишича, эркак қутқарув хизматига қўнғироқ қилгач, хизмат ходимлари келиб, унинг бўйин ва бош соҳаси жароҳатларидан вафот этганлигини тасдиқлашди.
Энг қизиғи, эркак турмага тушишдан аввал яна бир аёл билан учрашиб юрган ва унинг 2 ёшли қизалоғи Скотт билан қолдирилган пайтда болалар манежидан бўғилиб ўлган ҳолатда топилган. Эркак ушбу қизалоқнинг ўлимида ҳам айбланган, аммо унга қарши расмий айбловлар келтирилган.
Суд эркакни ўз эмоцияларини ушлаб тура олмайдиган телба деб атади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда