Саудия Арабистонидаги шифохоналарнинг бирида фаолият олиб бораётган ҳамширалар касалланган чақалоқнинг устидан кулиб, уни видеога олганча, роликни интернетга жойладилар.
Видео тарқалиши билан эса ҳамширалар ўз ишлари билан хайрлашишди.
Хабар берилишича, чақалоқ касалхонага хавфли инфекция сабаб тушиб қолган.
Видеодаги ҳамшира чақалоқнинг юзни сиқиб уни турли қиёфаларга киритиб ўйнаётгани, қолган ҳамшираларга ҳам ушбу “ўйин” ёқиб тушгани тасвирланган.
Видеодаги чақалоқнинг ота-онаси ўз фарзандлари иштирокидаги “ўйин”ни кўрганларидан сўнг ушбу ҳодиса катта жанжалга айланиб кетди.
Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш бошқармаси эса ҳамшираларнинг шахси аниқлангани ва ишдан ҳайдалгани ҳақида айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда