АҚШ президенти Дональд Трамп ёнғондакам янгиликлар ва сохта мазмундаги китоблар билан муроса қилишга мажбур эканлиги, аммо уларга нисбатан қаршиликни ушлаб туриши ва буни АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган каби амалга ошириши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у ўзининг Twitterдаги саҳифаси орқали айтиб ўтган.
“Мен президентлик учун сайловларда қатнашишим ҳақида эълон қилган илк кунимдан бошлаб ёлғон янгиликлар билан муроса қилишимга тўғри келди. Эндиликда обрўсиз муаллиф томонидан ёзилган қалбаки китоб билан муроса қилишга тўғри келяпти.
Рональд Рейганда ҳам ҳудди шундай муаммо бўлган ва у бу муаммоларни енга олган. Менда ҳам шундай бўлади!” деб ёзади Трамп.
Эслатиб ўтамиз, журналист Майкл Вулф томонидан ёзилган “Аланга ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида” китоби ўз муддатидан 4 кун аввал сотувга чиқди. Трамп эса китобдаги маълумотларни ёлғон эканлигини айтиш билан бирга журналист ва китобни чоп этган нашриётни судга бериши ҳақида маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда