
АҚШда кузатилётган ўта совуқ ҳаво ҳарорати айрим шаҳарларда об-ҳаво рекордларини ҳам қайд этди. Бу эса ўз навбатида инсонлар ўлимига сабаб бўлмоқда.
Хабарда айтилишича, аёз 26 нафар АҚШликни ёруғ оламдан олиб кетган. Касалхоналарга эса совуқ урган кўплаб беморлар олиб келинмоқда.
Портлендда ҳаво ҳарорати -24 даражадага тушган, Бостонда эса -19 даража билан 1896 йилдаги рекорд қайталанган.
Об-ҳаво шароити туфайли бир нечта аэропортлар, жумладан Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида 500 дан ортиқ рейс бекор қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар