4 650
Афғонистон фарзанди: “Дональд Трамп бизни қутқаринг, урушни тўхтатинг, бу қўлингиздан келади-ку!» (Видео)
Асли афғонистонлик, ҳозирда Қозоғистон Республикасида ўқиётган талаба Ҳафиз Хон ўзининг Facebookдаги аккаунтига фидеомурожаат жойлаштирган. Ёш йигит икки мамлакат раҳбарлари, хусусан, Нурсултон Назарбоев ва Дональд Трампдан Афғонистондаги урушга барҳам беришларини сўраган. Бу ҳақда “Hordiq.uz” хабар бермоқда.
“Мен Афғонистондаги урушни кўрганман. Мен яқинларим ўлимига гувоҳ бўлганман. Синглимни ҳатто мактабга юборишга ҳам қўрқамиз, сабаби у ортга қайтмаслиги мумкин. Мен уриш давом этишини истамайман!».
Гапларини давом эттираркан, ёш йигит Дональд Трампга алоҳида мурожаат этди. Уни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
“Ҳурматли Дональд Трамп, сиз ер юзидаги энг таниқли одамсиз. Бу муаммони ҳал этиш қўлингиздан келади-ку, ахир! Илтимос, юртимдаги урушни тўхтатинг! Мен ҳозир Қозоғистонда олий таълим оляпман, бу ерда менга тинч-тотув ҳаёт кечиришни, барча миллатлар тенг эканлигини ўргатишди. Афғонистонда ҳам худди шундай тинчлик бўлишини жуда хоҳлайман. Ҳурматли Нурсултон Назарбоев, сиз яқинда Дональд Трамп билан учрашишингизни биламан, илтимос, унга бу таклифни билдиринг. У бизга ёрдам бера оладиган инсондир!”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда