21:10 / 09.01.2018
6 612

Ниҳоят, Шимол ва Жануб келишишди...

Ниҳоят, Шимол ва Жануб келишишди...
Шимолий Корея Жанубий Корея билан Пёнгчанг Олимпиадасига «алоҳида делегация» юбориш бўйича келишувга эришди. Бу делегация таркибидан артистлар, мусиқачилар ва таэквондо бўйича махсус жамоа ўрин олади. Ҳозирча шимолликлар Олимпиадага ўз спортчилари делегациясини юбориши ёки юбормаслиги маълум эмас. 8 йилдан буён КХДР Қишки олимпиадада қатнашмайди.

Бугун, 9 январь, сешанба куни Пханмунджом чегара пунктида Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди бошланди.

2015 йил декабридан бери илк бор ўтказилаётган музокараларнинг асосий мавзуси Сеул ва Пхеньян муносабатларини яхшилаш бўйича амалий қадамлар, жумладан, КХДР спортчиларининг Пёнгчангдаги қишки Олимпиададаги иштироки бўлди.

Икки давлат делегациялари таркибига 5 кишидан кирди. Жанубий Корея делегациясини бирлашиш вазири Чо Мён Гён, КХДР делегациясини Кореяни бирлаштириш қўмитаси раиси Ри Сон Гвон бошқарди.

Ўз навбатида, Жанубий Корея "Корея уруши" давомида ажралиб кетган оилалар учрашувини шу йил 16 февраль куни ташкиллаштириш таклифи билан чиққан.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ниҳоят, Шимол ва Жануб келишишди...