Омма олдида одамларни қатл этишда иштирок этган, ИШИДнинг “Оқ соқол” лақаби билан маълум бўлган жаллоди Абу Умар Мўсулда қўлга олинган, бироқ пора эвазига қўйиб юборилган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакили Зуҳайр Хаззин ал-Жобирий маълум қилди.
Унинг айтишича, жаллод Мўсулдаги полиция бўлимларидан бирига етказилган, бироқ у ерни 7,5 минг доллар пора бериб тарк этишга муваффақ бўлган.
Ал-Жобирий жаллодни қўйиб юборган полициячиларга қандай чора кўрилганини маълум қилмаган.
“У ҳибсга олингандан кейин кўчада мотоциклини қолдирганди. Бир соатдан кейин биз мотоцикл йўқлигини кўрганмиз. Биз нима бўлганини сўраганимизда, уни 7,5 минг доллар пора эвазига 10 дақиқа олдин озод қилишгани ҳақида жавоб олганмиз”, деб эслайди воқеани Ал-Жобирий.
Абу Умар қўлга олингани 2 январда маълум бўлган. Ўшанда полиция жаллоднинг жойлашган ўрни ҳақида шаҳар аҳолисидан маълумот олгани маълум қилинган. 5 январда Ироқ ҳукумати айнан “Оқ соқол” қўлга олинганини расман тасдиқлаган.
Умар ИШИД томондан уюштирилган бир нечта қатллар видеоёзувида қайд қилинган. Хусусан, у 2015 йилги қатл видеоёзувида шаккокликда айбланган уч кишига чиқарилган ҳукмни ўқиган. Шундан кейин айбланувчилар қатл этилганлар. У, шунингдек, ўлим жазосига маҳкум қилинганлар тошбўрон қилинган роликда ҳам кўринган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда