23:46 / 10.01.2018
5 982

Жанубий Корея президенти Ким Чен Ин билан учрашиш учун тайёр эканлигини билдирди

Жанубий Корея президенти Ким Чен Ин билан учрашиш учун тайёр эканлигини билдирди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан келишувлар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, президент Шимолий Кореяни ядровий қуролсизлантириш учун зўр бериб ҳаракат қилиш ҳақида айтиб, бу Корея яриморолидаги тинчликни таъминловчи ягона йўл эканлигини қўшимча қилган.

“Корея яриморолида ҳеч қачон иккинчи бор уруш бўлмаслиги керак. Бизнинг ташқи ва мудофавий сиёсатимизнинг асосий мақсади Корея яриморолидаги урушнинг қайта такрорланиши олдини олишдан иборатдир” дея қайд этди Мун.

Хабарда айтилишича, президент Япониянинг Шимолий Кореядаги ядровий муаммони ҳал қилишдаги муҳим ҳамкор эканлигини ҳам қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти Ким Чен Ин билан учрашиш учун тайёр эканлигини билдирди