
Россиялик бир ёшли қизалоқнинг беғубор ва ёқимтой жониворлар билан танишишга уриниши хатарли якун топди.
Хабар берилишича, қизалоқнинг ота-онаси ҳали иккига ҳам тўлмаган фарзандларини ҳайвонот боғига олиб бориб, жониворларни силаб кўриши учун рухсат беришган. Орадан бир дақиқа ўтмай қизалоқ йиғлай бошлаган, қизчанинг онаси эса унинг қўлидан қон оқаётгани ва чуқур жароҳат пайдо бўлганини кўрган.
“Мен ўзимдан айбни соқиб қилмоқчи эмасман, аммо ўз жониворларингизни болалар томон қўйиб, уларни силашга рухсат бериб, бирга суратга туширар экансизлар, жониворлар учун жавобгар бўлишингиз ҳам керак – дейди қизалоқнинг онаси. – Бу ердаги қуёнлар ёки ёввойи, ёки жуда оч...”
Қизчанинг ота-онаси ҳайвонот боғи соҳиблари билан баҳслашиб ўтиришмади ва болани шифокор ҳузурига олиб кетишди.
Ҳодисанинг кейинги тафсилотлари эса ҳеч кимга маълум эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар