00:28 / 11.01.2018
4 670

Дўстлари томонидан ҳазиллашиб сувга итариб юборилган 17 ёшли ўсмир чўкиб ҳалок бўлди

Дўстлари томонидан ҳазиллашиб сувга итариб юборилган 17 ёшли ўсмир чўкиб ҳалок бўлди
Ушбу бахтсиз ҳодиса Шониган кўли қирғоқларида содир бўлди.

Бу ерга бир гуруҳ ўсмирлар чўмилгани келган эдилар. Улар орасида Абдул исмли йигит кўл қирғоғига яқин келганда дўстларидан бири бўлмиш Бруме Умукоро ҳазиллашиш мақсадида уни сувга итариб юборди.

Абдул Жамал Буюк Британияга Нигериядан кўчиб келган иммигрантлар оиласида, иноқ ва маданиятли инсонлар даврасида тарбия топган эди. Унинг онаси математика ўқитувчиси бўлиб, ўғлини бўлғуси иқтисодчи сифатида келажакка тайёрлаб борган.

Бироқ Абдул барчасидан ҳам кўпроқ спорт билан шуғулланишни яхши кўрган. 17 ёшга тўлгач регби бўйича мактаб командаси капитанига айлаган ва ўрта мактабдаги барча имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган. Имтиҳонлардан кейин эса ўз гуруҳи билан Канадага бориб, регби бўйича Коуичан гуруҳи билан рақобатлашишни режалаштирган.

"Биз ҳурсандчилик қилиб, суратга олиш учун телефонларимизни бир-биримизга бердик. Абдул чўмилишни истамади. Мен эса унинг телефонини бошқа бировга беришини пойладим-да ўзини қўлга итариб юбордим. Абдул бироз вақт ўтгач сув юзасида пайдо бўлди...” дейди Бруме Умукоро.

“У ўзини ким итариб юборгани ҳақида сўради ва мен унга жавоб бердим. Сўнг ортга қайрилиб кетдим, бироздан кейин у сув устида кўринмай қолди. Бундай воқеа содир бўлади деб ўйламагандим. Абдулнинг ўлими учун ўзимни бутун умр айбдор деб ҳис қиламан”.

Ўспиринлар қутқарувчиларни чақиришди ва Абдулни йиқилган жойидан 3 метр чуқурликдан топиб чиқишди. Улар биринчи ёрдамни кўрсатишга уринганларига қарамай, йигит аллақачон жон бериб бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дўстлари томонидан ҳазиллашиб сувга итариб юборилган 17 ёшли ўсмир чўкиб ҳалок бўлди