6 228
Икки ёшли болакай поезд сабаб оёғидан айрилди, шифокорлар эса унинг учун тиббиёт тарихидаги энг оғир операциялардан бирини ўтказдилар
Ҳиндистоннинг Картанкисидан бўлган Муҳаммад Солиҳ онасини ҳаётдан олиб кетган даҳшатли темир йўл ҳалокати сабаб икки оёғидан айрилди. Аёл болани кўтариб олганча йўлни югуриб кесиб ўтишга ҳаракат қилган ва натижада катта ҳалокат содир бўлган эди. Болакай вафот этган онаси ёнидан қонга беланган ҳолатда топилган.
Ҳалокат гувоҳлари ва темир йўл станцияси ходимлари ўзларини йўқотиб қўймаган ҳолда боланинг кесилган жароҳатларига муз босишган. Биринчи ёрдам кўрсатилгач эса Муҳаммад Керала штатидаги касалхонага олиб келинган.
Шифокорлар болакайнинг ким эканлигини мутлақо билишмас, унинг отаси ким эканлигини аниқлаб, муолажалар жараёнида унинг ҳам қатнашишини таъминлаш учун вақт етишмасди. Шу тариқа Муҳаммад билан боғлиқ жуда оғир операция ўтказилди ва унинг икки оёғини ҳам сақлаб қолишга эришилди. Бу ҳинд тиббиёти тарихидаги илк оёқлар уланиши операцияси бўлди.
ОАВда пайдо бўлган ҳалокат хабарларидан сўнг болани излаб бобоси ва буви топиб келишди. Муҳаммад бу турдаги операцияни бошдан кечирган дунёдаги энг кичик беморга айланди.
Орадан 8 ой ўтиб, болакайнинг оёқлари ўз ҳолига қайтди ва нафақат юриш, балки югура оладиган даражага ҳам етди. Кичик беморнинг оёқларида бундай операциялардан сўнг камдан кам ҳолларда кузатилувчи тери сезувчанлиги ҳам қайта тикланди ва у ўз оёқлари билан шифохонага юриб келганча бундай туҳфа учун шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда