
Ҳодиса Хитойнинг Ибинг шаҳрида бўлиб ўтди. Йўловчилар автобусининг айнан нима сабабдан ёнгани маълум бўлмаса ҳам, ҳодиса гувоҳлари орасида ваҳимани келтириб чиқаргани рост. Салон ичидаги одамлар ташқари отилиб чиқа бошладилар, йўловчилар эса деразаларни синдириб, оловни ўчиришга ҳаракат қилишди.
Маҳаллий дўконлардан бирининг эгаси эса салон ичида қолиб кетган кекса йўловчини кўрган заҳоти ўлимга қарши бориб, ёнаётган автобус ичига кирди ва нотаниш инсонни у ердан олиб чиқди. Ёнғин ўта даҳшатли бўлса-да, йўловчилардан ҳеч ким жабр кўргани йўқ.

Жасоратли инсондан ўз қаҳрамонлиги ҳақида сўзлаб беришларини сўрашганида бу ишда ҳеч эътиборга молик жиҳат йўқлиги ва унинг ўрнида бўлган ҳар бир инсон шундай қилиши керак бўлгани ҳақида айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар