Бразилиянинг Сан-Пауло метро станциясидаги кузатув камераларига туширилган тасвирда поезд кутиб турган аёлнинг юқоридан келаётган вагон қаршисига йиқилиши акс этган.
Аёл ҳотиржам ҳолатда поездни кутиб турган пайтда орқа томонда турган нотаниш инсон уни атай поезд остига итариб юборади. Оқ либосдаги жиноятчи ўз ишининг натижасини кўриш учун олдинга бир неча қадам ташлаган ва дарҳол ортга чекинган. Воқеа гувоҳлари уни тутиб олганча полиция қўлига топширишди.
Ҳалокат қурбони мўъжиза туфайли рельс орасидаги чуқурликка йиқилган ва дарҳол у ердан чиқариб олинган. Ҳайриятки, аёл ушбу ҳалокатдан биргина қўл синиши жароҳати билан чиқа олди.
Хабарда айтилишича, аёлни итариб юборган одамнинг руҳий носоғлом эканлиги аниқланди. Эркак ҳалокат қурбонига нисбатан адоват ҳиссида бўлмаган, шунчаки дуч келган одамни поезд остига итариб ташлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда