
Хеопс пирамидасидан ноябрь ойи бошида топилган 30 метрли бўшлиқ ичида тахт бўлиши мумкин эканлигини таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақида итальян астрофизиги Жулио Магли таъкидлаб ўтган.
Маглининг айтилишча, ушбу бўшлиққа қурилиш чоғида йўл қўйилган хато сифатида қараш мумкин эмас. Олим бундай юзанинг ҳосил қилинишида мифологик асос бўлиши кераклигини қатъий равишда такрорламоқда.
Хабарда айтилишича, Қадимги Миср матнларида фиръавн ўлимидан кейин тахтга ўтириб, осмон дарвозаларидан ўтганча юлдузларга етиб олиши ҳақидаги сўзлар учрайди. Магли топилган бўшлиқ ичида матнларда тилга олинган тахт бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хеопс пирамидасидан космик нурлар ёрдамида марказий қисмда жойлашган яширин хона бор эканлиги аниқланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар