
Қочқин роҳинжаларга, ниҳоят, шахсини тасдиқловчи ҳужжат берилиши мумкин. Малайзиялик фаоллар ташаббуси билан бунинг учун махсус лойиҳа бошланди.
«Golos Islama» нашри хабарида айтилишича, лойиҳа туфайли роҳинжалар дунёнинг барча мамлакатларида шахсини тасдиқлай оладиган бўлади.
Мьянмадаги қирғиндан қочган роҳинжалар жамиятда ҳеч қандай мақомга эга эмас, чунки уларнинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ.
“Мьянма ҳукумати роҳинжаларга ватансиз кўчманчилар деб қарайди. Уларда фақат қариндошлик алоқаларини кўрсатувчи ҳужжат бор. Лойиҳа доирасида биз интернетда маълумотлар базасини яратдик. Роҳинжалар қўлидаги ҳужжатларни ушбу базага киритдик. Ҳужжатлар таҳлил қилинади ва уларнинг эгалари шахсини тасдиқловчи ҳужжат олади”, – деди лойиҳа муаллифларидан бири роҳинжа Муҳаммад Нур.
Манбa: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар