
Американинг Калифорния штатида яшовчи 28 ёшли фуқаро ўз онасини ўлдирганида гумон қилинмоқда.
Хабарда айтилишича, эркак онасини ўз қулоқчинининг синиб қолишига сабаб бўлгани учун ўлдириб қўйган.
68 ёшли Лидия Николсон компьютер ўйини билан машғул ўғли Мэтьюнинг хонасига унинг ҳолидан хабар олиш учун борганда унинг қичқириғини эшитиб қолади. Она-бола ўртасида жанжал келиб чиқади ва эркак жанжал давомида ўз қулоқчинини синдиради. Бу ҳодисага ўз онасини айбдор қилган эркак унинг бошига қарата ўқ узади ва аёл шифохонада вафот этади.
Айни пайтда эркак қамоққа олинган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар