14:28 / 16.01.2018
5 248

Ҳиндистонлик ота фарзандлари учун йўл қуришга киришди: Маҳаллий ҳукуматнинг муносабати эса янада ажойиб бўлди!

Ҳиндистонлик ота фарзандлари учун йўл қуришга киришди: Маҳаллий ҳукуматнинг муносабати эса янада ажойиб бўлди!
Ҳиндистоннинг Орисс штатида яшовчи 45 ёшли Жейландхар Наяк уч нафар ўғил фарзанди таълим оладиган мактабдан 6 километр узоқликда истиқомат қилади. Йўл болаларнинг кўп вақтини олиб қўяди, шу сабабли ота улар учун қулай йўл қуриб беришга қарор қилди.

Мана икки йилдирки, Наяк ҳар тонг ўз асбоб-анжомларини олиб, тепалик устидан ўтказилувчи йўлни қуриш учун ишга киришади ва бунинг учун ҳар куни 8 соат вақтини сарфлайди. Эркак ерни текислаб, болаларнинг уйга етиб олишларига тўсқинлик қиладиган катта тошларни олиб ташлайди. Наяк табиат бойликларига катта эътибор қаратгани туфайли ўз ишларини бирор бир дарахтга озор етказмаган ҳолда амалга оширмоқда.

“Фарзандларим тор ва тошли йўллардан юришга қийналишади. Уларнинг қандай қоқиниб юришларини кўрганимдан сўнг, улар учун йўл қуришга қарор қилдим” дейди ғамхўр ота.

Маҳаллий амалдорлар эркакнинг олиб бораётган ишлари оммавий ахборот воситалари орқали ўтган йили ёритилгачгина ундан хабар топишди. Улар Наяк бошлаган йўлни тугатиб бериш ва унга бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашга ҳам ваъда беришди.

Хабарда айтилишича, эркак бундай қарор уни ҳақиқатан бахтиёр қилганини айтиб, амалдорлардан яна бир истаги борлиги, қишлоққа электр токи ҳамда сув таъминоти етказиб беришларини илтимос қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик ота фарзандлари учун йўл қуришга киришди: Маҳаллий ҳукуматнинг муносабати эса янада ажойиб бўлди!