16:28 / 16.01.2018
4 986

Трамп Ким Чен Ин билан яхши алоқада эканлиги ҳақидаги хабарни “сохта” деб атади

Трамп Ким Чен Ин билан яхши алоқада эканлиги ҳақидаги хабарни “сохта” деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп яхши алоқада бўлиш ва яхши алоқада бўлишни исташ орқасида катта фарқ бор эканлиги айтди.

Унинг айтишича, The Wall Street Journal нашри унинг сўзларини оммага нотўғри тарзда етказган.

“Wall Street Journal ёлғон тарзда “Мен Ким Чен Ин билан яхши муносабатдаман” деганимни маълум қилибди. Аниқки, мен бундай деб айтганим йўқ. Мен “Ким Чен Ин билан яхши муносабатлар ўрнатишга қарши бўлмасдим” дедим. Бунинг катта фарқи бор” деб ёзади Трамп Твиттердаги саҳифасида.

Президент ушбу нашрни сохта хабарлар тарқатишда айблаб, репортёрлар билан бўлган суҳбатлар ёзиб олинишини ҳам эслатиб қўйди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ким Чен Ин билан яхши алоқада эканлиги ҳақидаги хабарни “сохта” деб атади