19:12 / 17.01.2018
5 009

Шимолий Кореяда пулли йўллар пайдо бўлади

Шимолий Кореяда пулли йўллар пайдо бўлади
2018 йилнинг 20 январь санасидан Шимолий Кореядаги асосий автомагистраллар пулли бўлади. Бу ҳақида Россиянинг КХДРдаги элчихонаси маълумотларига таянган ҳолда “Life.ru” нашри хабар берган.

Шунингдек, мамлакатдаги Пхеньян – Вонсан туристик трассаси ҳам пулли йўллар қаторига киритилади.

Ушбу янгилик барча ҳорижий мамлакат фуқаролари ва маҳаллий ҳайдовчиларга тегишлидир.

Йўлдан фойдаланганлик учун тўлов “Мирэ” электрон ҳисоб картаси ёрдамида амалга оширилади. Унинг нархи эса 315 вон (3 доллардан сал кўпроқ) эканлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяда пулли йўллар пайдо бўлади