Аввалроқ, Шимолий Корея ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Америкалик ядровий қуроллар билан шуғулланадиган олимлар Ганс Кристенс ва Роберт Норрислар КХДРнинг ядровий қуроллари салоҳиятини ҳисоблаб чиқишган ва бу ҳақдаги мақолани “Bulletin of Atomic Scientists” журналида чоп этишган.
Улар ўз мақоласида, очиқ маълумотларга асосланиб КХДРнинг қўлланишга тайёр бўлган ядровий каллаклари сони 20 тани ташкил этиши, яна 60 та ядровий каллак тайёрлашга салоҳияти етишини маълум қилган.
Экспертлар Шимолий Корея ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказишда ривожланишга эришганини ҳам тан олишган.
Мақолада муаллифлар, “Ядровий қуролларнинг ўтказилган олтита синовидан иккитаси ўртача қувватга эга бўлишига қарамасдан, КХДР турли даражадаги ядровий бомбаларни яратишга қодир. Ҳозирда Пхеньян ўз ядровий салоҳиятини тўлиқ ишга туширмаётгани вақт масаласи билан боғлиқ”, деб таъкидлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда