Аввалроқ, Қозоғистонниг Ақтўбе вилоятида автобус йўловчилар билан ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаев бу фожиа юзасидан брифинг ўтказди.
Тургумбаев брифингда, “Ҳалок бўлганларни кўриб аниқлашнинг иложи йўқ. Шунинг учун уларнинг жасади Ақтўбе шаҳридаги ўликхонага олиб борилади ва ўша ерда шахси аниқланади”, деб баёнот берган.
Тургумбаев “автобус салони бутунлай ёниб кетгани, шунинг учун суд-тиббий экспертиза ва бошқа мутахассислар суриштирув ишларига жалб қилиниб, лаборатория-текширув ишлари олиб борилаётгани ва ёнғиннинг сабаблари бугун, 19 январь кунининг биринчи ярмида маълум қилинишини” қўшимча қилган.
Шу билан бирга, одамларнинг нима учун ёнаётган автобусдан чиқа олмаганига, “Алоҳида таъкидлаш керакки бу йўл транспорти ҳодисаси эмас. Чунки автобус техник соз ҳолатда, ҳаракатланмасдан йўлнинг четида турган. Бу ерда жиноят аломатларини кўрмадик. Бу бахтсиз ҳодиса бўлиши керак. Тирик қолганларнинг кўрсатмалари ҳам шуни тасдиқлайди. Уларнинг таъкидлашича, автобуснинг салонида ёнғин бошланган. Аввал аччиқ тутун тарқалган ва кўплар бу тутундан заҳарланган бўлиши керак ва шу сабабли чиқиб кетолмаган. Автобуснинг эшиги очилганидан кейин, тоза ҳаво кириши натижасида кучли аланга келиб чиққан. Бунинг оқибатида йўловчилар чиқа олмаган. Қолаверса, автобус ичида жуда кўп юк ҳам бўлган. Автобус икки қаватли бўлиб, одамлар иккинчи қаватда, юклар биринчи қаватда бўлган. Юклар бутунлай ёниб кетган. Жуда катта ёнғин юзага келган”, деб изоҳ берган.
Бу автобус Россиянинг Қозон шаҳрига бориши керак бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади