17:39 / 20.01.2018
6 572

Хитойлик қандолатпаз ақл бовар қилмас даражадаги мукаммал тортлари билан шуҳрат қозонмоқда

Хитойлик қандолатпаз ақл бовар қилмас даражадаги мукаммал тортлари билан шуҳрат қозонмоқда
Унинг меҳнати билан яратилган қандолатчилик намуналарини бир қарашда моҳир ҳайкартарошлик ишларини ёдга солади.

Хитойлик қандолатпаз Чжоу Йи ўз ижодига мансуб бўлган ушбу тортларни бугунги кунда пазандачилик соҳасида етарлича оммалашган шакарли мастика билан безайди. Йининг айтишича, ушбу маҳсулотдан 6 йилдан буён ўз ишларини яратишга фойдаланади ва ундан ҳар қандай шаклни ясай олади.

Интернет оламида тобора машҳурроқ бўлиб бораётган қандолатчи Буюк Британияда ўтказилган қандолат маҳсулотлари ва ширинлик кўргазмасига ўз ёрдамчилари билан биргаликда ташриф буюриб, 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб улгурди.

Хабар берилишича, ҳакамлар ҳайъатига Хитой миллий санъатидан илҳомланган ҳолда яратилган тортлар ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ ёққан. Қандолатчи ўзининг ушбу ютуқлари билан фахрланса арзийди, зеро бугунги кунгача шу каби йўналишдаги танловларда Хитой мамлакати бунчалар кўп мукофот олмаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик қандолатпаз ақл бовар қилмас даражадаги мукаммал тортлари билан шуҳрат қозонмоқда