
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ушбу оила вакиллари орасидаги энг машҳур шахс эканлиги аниқланди. Бу ҳақидаги сўровнома натижалари Economist/YouGov томонидан эълон қилинган.
Унга кўра иштирокчиларнинг 48%и Мелания ҳақидаги илиқ фикрларга эга бўлсалар, унинг турмуш ўртоғидаги ушбу кўрсаткич 45% га тенг. Биринчи хоним фаолиятини иштирокчиларнинг 33%и, Дональд Трамп фаолиятини эса 42 % иштирокчи салбий баҳолаган.
Хабарда айтилишича, Трампнинг катта қизини иштирокчиларнинг 41% и хуш кўради, унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер ҳисобига эса бор-йўғи 25% овоз йиғилган. Президентнинг икки ўғли – Дональд ва Эриклар 36% ва 32% овоз олишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар