18:39 / 21.01.2018
7 084

Олимлар ўсмирлик ёши кўрсаткичини 24 гача узайтиришни таклиф қилдилар

Олимлар ўсмирлик ёши кўрсаткичини 24 гача узайтиришни таклиф қилдилар
Авваллари Европада ўсмирлик пайти 19 ёшгача деб ҳисобланган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич ўртача 24 ёшни кўрсатиб турибди. Lancet тиббиёт журнали мутахассислари бу борада айнан шундай қарорга келдилар.

Улғайиш даврига ўтиш ёшининг узайтирилишига ижтимоий сабаблар асос бўлмоқда. Бугунги кунда кўплаб мамлакатларда, мисол учун Британияда ёшларнинг таҳсил олиш жараёни кўпроқ давом этади, улар аввалгига нисбатан кечроқ турмуш қуриб, фарзанд кўрмоқдалар.

Шунингдек олимлар, инсон танаси 19 ёшдан кейин ҳам ўсиш ва ўзгаришда давом этиши, ушбу ҳолат мияга ҳам бевосита алоқадор эканлигини айтиб ўтган. Инсонлар орасида “ақл” тиши 25 ёшда чиқадиганлари ҳам учраб туради.

Ушбу фикрга қаршилик билдираётганлар эса бу борада қонуний меъёрларнинг кўриб чиқилиши ёрдам бермаслиги, “ёшларнинг янада номустақил бўлиб қолишларига” олиб келишини айтмоқдалар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар ўсмирлик ёши кўрсаткичини 24 гача узайтиришни таклиф қилдилар